Левандовски “Барса”дан кетишга тайёр. Олдида иккита вариант турибди

Кейинги пайтда Роберт Левандовскининг “Барселона”дан кетиши мумкинлиги кўп муҳокама қилинмоқда.

Сўнгги маълумотларга қараганда, польшалик форвард январь ойидаёқ Каталонияни тарк этиши мумкин. Клуб раҳбарияти энг катта маош олаётган 35 ёшли футболчининг ўйинидан қониқмаяпти ва бу ўйинчи бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр.

Todofichajes нашрининг маълум қилишича, Левандовскининг агенти Пини Захави Саудия Арабистони ва МЛС клублари билан музокараларни бошлаб юборди.

Робертнинг ўзи ҳам агар яхши таклиф бўлса, жамоасини ўзгартиришга тайёр экани айтилмоқа. Унинг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзигача тузилгани боис, Левандовскини оладиган клуб бадал пули ҳам тўлаши керак бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!