Левандовски "Барселона"га ўтади? "Бавария" президенти ҳам шу ҳақда гапирди

Мюнхеннинг “Бавария” клуби фахрий президенти Ули Хёнесс жамоанинг польшалик ҳужумчиси Роберт Левандовскининг “Барселона”га ўтиши мумкинлиги ҳақида гапирди.

"Мен "Бавария"да Робертни шартнома муддати тугагунига қадар қўйиб юборишга рози бўладиган биронта ҳам одамни билмайман. Агар у қолса, яхши ўйнаса ва Германияда ўзини қулай ҳис қилишда давом этса, балки январь ойида келиб у шундай дейиши мумкин: "Бу ер менга жуда ёқади, балки яна икки-уч йил қоларман”.

Айримлар "Барса" Левандовскини сотиб олмоқчилиги ҳақида ёзишмоқда. Олти ой олдин уларнинг 1,3 миллиард евро қарзи бор эди. Германияда улар аллақачон банкрот деб эълон қилинган бўларди!

1,3 миллиард евро қарз, бу банкротлик эшик қоқмоқда дегани, сиз эса “Бавария” футболчиси учун кўп миллионлик таклиф қиляпсиз. Шунда сиз журналистлар улардан: “Сизда ҳақиқатан ҳам шундай имконият борми?” деб сўрашингиз керак”, - деди Хёнесс.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!