Левандовски “Бавария”дан кетиш сабабини ошкор қилди

  • 9 июнь, 2022, 16:06
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Бавария” билан бир йиллик шартномаси қолганига қарамай, “барселона”га ўтишни истаётган  Роберт Левандовски нега бундай қарорга келганини очиқлади.

Tecno

- Ҳаётимда янгича ҳиссиётлар бўлиши учун кетяпман. Клубдагилар мени охиригача эшитишни истамади. Ишончим поймол дўлди. Буни ҳазм қила олмайман. Баъзан профессионал бўлишни истасанг ҳам, буни уддалай олмас экансан, - деди Роберт Левандовски.

Польшалик ҳужумчи 2014 йилдан бери “Бавария” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У кейинги йилларда мюнхенликларнинг асосий тўпурарига айланган. Якунланган мавсумда барча турнирларда 46 та ўйинда рақиблар дарвозасини 50 маротаба ишғол қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!