Левандовски Бенземани “синдирмоқчи”!

“Бавария” ҳужумчиси Роберт Левандовскининг собиқ агенти Цезари Кухарски футболчининг нега Мюнхендан кетиб, “Барселона”га ўтмоқчи эканига изоҳ берди.

- “Барселона” ва Левандовски бу трансфер учун охиригача курашади ва оқибатда Роберт “Камп Ноу”га кўчиб ўтади. Бунинг имкони бор.

Польшалик ҳужумчи “Бавария”ни ўзини қўйиб юборишга мажбур қилмоқчи. Клуб раҳбарлари футболчи анчадан бери Испанияга кетмоқчи бўлиб юрганидан хабардор. Левандовки Германиядан кейин Испания ва ундан сўнг АҚШда тўп тепишни режалаштирган.

Левандовскининг “Барселона”га ўтишга интилаётганининг яна бир муҳим сабаби шундан иборатки, у ҳаммага “Реал” тўпурари Карим Бенземадан зўрлигини кўрсатиб қўймоқчи. Шунинг учун ҳам у айнан “барселона”га кўчиб ўтишга ҳаракат қилмоқда, - деди Цезари Кухарски.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!