Левандовски бир зумда асосий фигурага айланди

“Барселона”га германиялик мутахассис Ханс-Дитер Фликнинг бош мураббий этиб тайинланиши натижасида клуб раҳбарияти айрим ўйинчиларга нисбатан сиёсатини ўзгартиришига тўғри келмоқда.

Журналист Виктор Наварронинг маълум қилигича, Флик келиши билан Роберт Левандовскига жамоанинг асосий фигурасига айланади. Флик польшалик ҳужумчига “Бавария”да ҳам устозлик қилган ва унинг имкониятларини юқори баҳоламоқда.

Хави Эрнандес даврида клуб раҳбарияти 35 ёшли тўпурардан тезроқ қутилишга ҳаракат қилаётган эди.

Левандовски ўтган мавсум барча турнирларда 49 та учрашувда иштирок этиб, 26 та гол ва тўққизта ассист қайд этди. Унинг клуб билан битими 2026 йилнинг ярмигача давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!