Левандовски бу ишни қаторасига 5-мавсумда ҳам уддалай олди

“Бавария” ҳужумчиси Роберт Левандовски бугун “Унион”га (1:0) қарши бўлиб ўтаётган ўйинда пенальтидан унумли фойдаланди ва жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Эътиборлиси, бу 31 ёшли польшалик футболчи учун жорий мавсумдаги 40-гол бўлди. У шуларнинг 26 тасини Бундеслигада, 11 тасини Чемпионлар лигасида ва 3 таси Германия кубогида киритди.

Шу тариқа Левандовски “Бавария” сафида қаторасига 5-мавсумда 40 тадан кўп гол урди. У бу борадаги энг яхши натижасини 2016/17 йилги мавсумда қайд этган ва 43 та гол урган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!