Левандовски Бундеслига тарихига кирди

"Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовски Германия Бундеслигаси 16-тури доирасида "Фрайбург"га қарши ўйинда рақиб дарвозасини ишғол қилди. Ушбу гол 32 ёшли ҳужумчи учун ушбу мавсум чемпионат доирасида киритилган 21-гол бўлди.

Польшалик форвард ушбу натижага эришиши учун 15 та учрашув керак бўлди. Янада эътиборли жиҳати эса Левандовски Бундеслиганинг бир даврасида 21 та гол киритишга эришган илк футболчига айланди.

Айни дақиқаларда беллашувнинг иккинчи бўлими давом этмоқда. Ҳисоб эса 1:0.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!