Левандовски эртага Украинага қарши ўйинда иштирок этмайди

"Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовски эртага Украинага (11 ноябрь) қарши бўладиган ўйинда Польша терма жамоасига ёрдам беролмайди. Бу ҳақда терма жамоа бош мураббийи Ежи Бженчек айтиб ўтди.

“Украинага қарши ўртоқлик ўйинида биз Европа мусобақаларида кўп ўйин ўтказган футболчиларга дам олиш имкониятини берамиз. Левандовски? Ҳа, уларнинг орасида Роберт ҳам бор. Бизда доимий ротация бор”, - деди Бженчек.

Польша терма жамоаси Украинадан сўнг Италия (15 ноябрь) ва Нидерландияга (18 ноябрь) қарши ўйинлар ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!