Левандовски Фликнинг катта хатосини айтди

“Барселона” Испания чемпионатининг 18-турида ўз майдонида асосий рақобатчиларидан “Атлетико”га 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйган эди.

Бу ўйинда ҳисобни мезбонлар очганига қарамай, мадридликлар ўйин охиригача иккита тўп киритди. Ғалаба тўпи тўхталишлар учун қўшиб берилган олтинчи дақиқада киритилди.

“Барселона” ҳужумчиси Роберт Левандовски мағлубиятга сабаб бўлган омил ҳақида ўз қарашларини билдирди. Бу кўпроқ бош мураббий Ханс-Дитер Флик қўллаган тактикага боғлиқлигини яширмади.

- “Атлетико”га қарши баҳснинг охирида биз бу худди финалдек, унда ютқазаётгандек ва нима қилиб бўлса ҳам, ҳисобни тенглаштиришимиз шартдек  ўйнашимизга тўғри келди. Баъзан учрашувда ғалаба қозона олмасанг, ҳеч бўлмаса дуранг натижани ушлаб қолиш учун ҳаракат қилиш керак. Бу тактик мавсум давомида бир неча бор бизга панд берди, - деди Роберт Левандовски.

Бу мағлубиятдан кейин “Барселона” учинчи ўринга тушиб қолди. Дастлабки икки поғонани ашаддий рақиблар – Мадриднинг “Атлетико” ва “Реал” клублари эгаллаб олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
+998934037982
23/12/2024 12:50
Lekin chiroyli uyin buldi .hujum nol Barsada.Holand kelsa zur bulib ketadi
&
+998934037982
23/12/2024 12:49
Shu kut urganda Barselona yutar edi.
Uch metrdan tupni tepolmadi .aybni uzingdan qidir.