Левандовски футболдан кетадиган бўляпти

“Барселона” ҳужумчиси Роберт Левандовски фаолиятининг охирги босқичини бошидан ўтказаётганини айтди.

- Катта эҳтимол билан футболдаги сўнгги йилларимни ўтказяпман. Ҳали икки-уч йил вақтим бор. Нотўғри тушунманг, мен ҳар доим голлар уришни ва муваффақият қозонишни истайман. Лекин ҳозир аввалгидек эмасман, - деди Роберт Левандовски.

Польшалик ҳужумчи ўз юртида бир неча жамоаларда тўп тепганидан кейин кучли бешлик чемпионатларидаги фаолиятини 2010 йили бошлаган. Шу йили уни Дортмунднинг “Боруссия” жамоаси “Лех” клубидан 4,75 миллион еврога трансфер қилган.

Роберт “Боруссия”дан кейин 2014-20122 йиллар давомида “Бавария” шарафини ҳимоя қилди.

35 ёшли форвард клублар миқёсида 726 та учрашувда рақиблар дарвозасини 544 маротаба ишғол қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!