Левандовски Испаниянинг бошқа бир клубига ўтиши мумкин

Ёзги трансферлар ойнасида "Атлетико" бир қатор йирик трансферларни амалга оширишни мақсад қилган. Шунингдек, клуб битта топ даражадаги ҳужумчи билан ҳам шартнома имзолашни истамоқда. 

"Матрасчилар"га оид инсайдлар берувчи Рубен Урианинг сўзларига кўра, Мадрид жамоаси Роберт Левндовскига қизиқиш билдирмоқда. "Барселона" ҳам польшалик страйеркни қўйиб юборишга тайёр. 

Эслатиб ўтамиз, Левандовски 2022 йилда "Бавария"дан 45 миллион еврога сотиб олинганди. Унинг каталонияликлар сафига келиб қўшилишида асосий рўлни ўйнаган Хави эса мавсум сўнггида клубни тарк этмоқда. 

Роберт ушбу мавсумда "Барселона"нинг энг кўп голида иштирок этаётган футболчисидир. У барча чемпионатлар доирасида 39 та ўйинда майдонга тушиб, 29 та голда қатнашди. 

Шуни ҳам таъкидлаш керак, "Атлетико" ва Каталония жамоаси раҳбарияти ўртасида музокаралар осон кечмайди. Сўнгги йилларда Мадрид томони арзимаган пуллар эвазига "Барса"нинг ажойиб футболчиларини қўлга киритди. Бундан эса Жоан Лапортанинг жаҳли чиққанлиги борасида миш-мишлар юради. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!