Левандовски жароҳат олди

CHERY AUTO

Польша терма жамоаси ҳужумчиси Роберт Левандовски Италияга қарши беллашувнинг 83-дақиқасида оёғидан жароҳат олиб, майдонни тарк этди. Ўйиннинг қолган қисмини футболчи оёғида муз тўлдирилган боғлам билан кузатиб борди. 

Унинг жароҳати қанчалик жиддий экани тиббий текширувлардан сўнг маълум қилинади. 

Левандовски Польша сафидаги расмий ўйинларда 5 йил деганда илк бор захирага олинди. Сўнгги бор у "ЕВРО-2016" саралаши доирасида Гибралтарга қарши беллашувда алмаштирилган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!