Левандовски жорий мавсумдан кейинги режаларини ошкор қилди
"Барселона" ҳужумчиси Роберт Левандовски келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди.
37 ёшли футболчининг шартномаси жорий мавсум якунлангач ўз ниҳоясига этади. Полшалик футболчи кейинги мавсумда ҳам "кўк-анорранглилар" сафида ўйнаш-ўйнамаслиги номаълумлигича қолмоқда.
"Мен ўзимга босим ўтказмоқчи эмасман. Эҳтимол, 25 ёки 30 ёшда ҳаммаси бошқача бўларди. Тажрибам ва ёшимни ҳисобга олиб, ҳозир қарор қабул қилмаслигим керак. Айни дамда қайси йўналишда давом этишни исташимни билмайман, шу билан бирга ҳеч қандай стрессни бошдан кечирмаяпман. Бир неча ойдан кейин нима бўлишини кўрамиз. Ҳозир бу ҳақда билмайман ва ўйламайман," - дея Левандовскининг сўзларини келтиради The Athletic.
Маълумот учун, форвард жорий мавсумда барча мусобақалар доирасида 34 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол урди.
Фикрлар