Левандовски Месси билан ўйнамайди
“Барселона”нинг 37 ёшли тўпурари Роберт Левандовски келажагига оид хабарлар ҳали ўзини оқлагани йўқ. Бир неча манбалар польшалик ҳужумчи “Интер Майами”га кўчиб ўтиши ва Лионель Месси билан бирга ўйнаши ҳақида ёзган эди.
Бу масалага таниқли инсайдер Фабрицио Романо ойдинлик киритди.
Унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзишича, “Интер Майами” тажрибали ҳужумчи билан ҳамкорлик қилиш бўйича ҳеч қандай режага эга эмас ва форвардни трансферлар рўйхатига киритмаган.
Роберт Левандовскининг ўзи ҳам ҳозирча фақат “Барселона”даги ўйинлари ҳақида ўйламоқда ва келажаги билан боғлиқ қарорни фақат келаси йил қабул қилади.
Польшалик ҳужумчининг каталонияликлар билан тузган амалдаги шартномаси 2026 йилнинг 30 июнига қадар давом этади. Transfermarkt портали тажрибали тўпурарни 9 миллион еврога баҳоламоқда.



Фикрлар