Левандовски "Милан"га ўтиши мумкин!

CHERY AUTO

"Барселона"нинг польшалик ҳужумчиси Роберт Левандовски Италиянинг "Милан" клубига ўтиши мумкин, дея хабар бермоқда "Sky Sport" нашри.

Tecno

Манбанинг хабар беришича, "Милан" маслаҳатчиси Златан Ибрагимович Левандовски билан шартнома имзолашни талаб қилмоқда. Левандовскининг ўзи Чемпионлар Лигасида ўйнашни давом эттиришни истагани сабабли йирик клублардан таклифларни қабул қилишга тайёр. Польшалик футболчи келаси ёзда "Барселона"ни эркин агент сифатида тарк этиши кутилмоқда.

Маълумот учун, б мавсумда 37 ёшли форвард барча мусобақаларда 12 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди. Трансфермаркт ҳужумчининг нархини 10 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!