"Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовски "Барселона"дан бўлаётган қизиқишлар ва келажаги ҳақида гапирди. 

"Барселона"га трансферим? Бу бир қанча омилларга боғлиқ. Менимча, аҳволим мутлақо аниқ. Бу ҳақда кўп гапиришдан мано кўрмаяпман. "Бавария"да келгуси мавсум ўйнайманми? Нимадир дейиш қийин",  - деди польшалик футболчи.
 
Маълумот учун, Робертнинг мюнхэнликлар билан яна бир йиллик шартномаси бор. Аввалроқ, форвард "Барселона" билан шахсий шартнома борасида келишувга эришгани ҳақида хабарлар тарқалганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!