Левандовски: Нима бўлса ҳам "Барселона"га ўтаман

  • 7 июнь, 2022, 19:49
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Барселона" раҳбарияти жамоада маош чегарасини жорий этишга қарор қилгач, клуб футболчиларининг ҳеч бири йилига 10 миллион евродан кўп маош ололмайдиган бўлди.

Tecno

AS нашри хабарига кўра, "Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовски Каталония клубининг бундай шартларига рози бўлган ва клуб билан 3 йиллик шартнома имзолашга тайёр.

Агар Роберт "Барселона"га ўтса, йилига солиқлардан ташқари соф 9 миллион евро ишлаб олади.

Шу тариқа у жамоанинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланади. Қизиғи шундаки, Левандовски ҳозирда "Бавария"да йилига 24 миллион евро маош олади.

Роберт Левандовски ўтган мавсум “Бавария”да жами 47 та ўйинда майдонга тушиб, 50 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!