
Левандовски "Олтин тўп" ҳақида: Ўзимни ғолиб деб ҳисоблайман
Мюнхеннинг “Бавария” клуби клуби ҳужумчиси Роберт Левандовски “Олтин тўп”ни ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси қўлга киритгани ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.
"Агар сиз Мессидан кейин иккинчи бўлсангиз, ўзингизни ғолиб деб ҳисоблашингиз мумкин. Агар улар мени Лео билан солиштиришса, демак, мавсумни ажойиб ўтказдим", - дея Левандовскининг сўзларини келтиради Téléfoot.
33 ёшли Левандовски жорий мавсум "Бавария" сафида барча турнирлар доирасида 33 та ўйинда майдонга тушиб, 39 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди. Унинг клуб билан шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Фикрлар