Левандовски "Олтин тўп"ни қўлга киритишига ишоняпти

"Бавария" форварди Роберт Левандовски "Олтин тўп"ни қўлга киритиш имконияти борлигига ишонишини айтди.

“Ўтган йили “Олтин тўп” топшириш маросимида иштирок этдим. Мен ҳар доим ўз имкониятларимдан максимал даражада ўйнашга, кубокларни ютишга ва иложи борича кўпроқ гол уришга интиламан. Аммо энг жиддий мукофотлар жамоавий совринлар туфайли қўлга киритилади. Мен "Олтин тўп" ҳақида ўйламайман, аммо буни қўлга киритишимга ишонаман”, - дейди польшалик футболчи.

31 ёшли Левандовски жорий мавсум “Бавария” сафида 39 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 45 та гол ҳамда 5 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг мюнхенликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!