Левандовски ўрнини 17 яшар бола эгаллайди

“Бавария” келажак учун истеъдодли ҳужумчи топди. Мюнхенликлар “Ренн” сафида ўзини кўрсата бошлаган 17 яшар Матис Телни ўз сафига қўшиб олишга тайёр.

Манбаларнинг таъкидлашича, Европанинг бир неча клублари бу вундеркиндни ўз таркибида кўришни истаяпти.

“Бавария” мутасаддилари истеъдодли ўйинчи учун французларга сўров юбориб, етти миллион евро миқдорида бадал пули ва қўшимча бонуслар таклиф қилди.

Матис ўтган мавсумда Франция чемпионатида етти марта майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!