Левандовски: Паспортдаги ёшим 31, аммо буни ўзим ҳис қилмайман

“Бавария” форварди Роберт Левандовски ўзининг жорий мавсумдаги кўрсатаётган ўйинлари ҳақида гапириб ўтди.

“Мен бундай формага келиш учун жуда кўп ҳаракат қилдим. Ҳозир ҳаммаси ажойиб кетяпти, менинг танамда ҳаммаси жойида. Бу менинг дам олганимдан дарак бермайди. Мен янада яхшироқ бўлишни хоҳлайман. Қачон кўпроқ ишларни амалга ошира олишимни ва қачон дам олишим кераклигини биламан. Паспорт бўйича 31 ёшдаман, аммо буни ўзим ҳис қилмайман.

Менинг энг зўр фаолиятим энди бошланяпти ва у яна узоқ йиллар давом этади деб умид қиламан. Ҳамма яхши нарсалар ҳали олдинда”, - дейди польшалик футболчилар.

Маълумот учун, Левандовски жорий мавсум жами 24 та ўйинда майдонга тушди ва 27 та гол уришга эришди.