Левандовски тақдирга тан берди

Роберт Левандовски мавсумолди тайёргарликни Мюнхен жамоасида бошлайди. 

Эртага, 12 июль куни ҳужумчи Мюнхен клуби қароргоҳига етиб бориши керак ва у катта эҳтимол билан буни амалга оширади. "Бавария" раҳбарияти ҳам ундан айнан шуни кутмоқда, дея хабар берди "Sky Sport Deuteschland" нашри журналисти Флориан Плеттенберг. 

Шунга қарамай, польшалик футболчи ҳамон "Барселона"га ўтишга умид қилмоқда, аммо "кўк-анорранглилар"нинг ҳозирги таклифини анча паст, деб ҳисоблайди. Немис клуби 2023 йилда шартномаси якунига етадиган футболчи учун 50-55 миллион евро олмоқчи. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!