Левандовски ва Бальде "Интер"га қарши жавоб беллашувида иштирок этадими?

CHERY AUTO

"Барселона"нинг етакчи ҳужумчиси Роберт Левандовски Миланда "Интер"га қарши жавоб баҳсида иштирок этиши мумкин. Бу ҳақда COPE нашри хабар берди.

Tecno

6 май куни Чемпионлар лигаси ярим финалининг жавоб учрашуви бўлиб ўтади. Илк баҳс 3:3 ҳисобида якунланган эди. Левандовски биринчи ўйинни сондаги жароҳати туфайли ўтказиб юборганди, бироқ у кутилганидан анча тезроқ тикланиб, жамоа сафида Италияга йўл олади.

Шу билан бирга, "Барса" ҳимоячиси Алекс Бальде ҳалигача сафга қайта олмаган. Унинг сон жароҳатидан тикланиши кутилгандек кетмаяпти ва унинг жавоб ўйинида қатнашиш эҳтимоли жуда пас.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!