Левандовски яна рекорд ўрнатди

"Бавария" форварди Роберт Левандовски Германия кубогининг ярим финалидан ўрин олган "Айнтрахт" (2:1) клубига қарши беллашувда ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйишга эришди.

31 ёшли ҳужумчи жорий мавсум клуб сафида барча турнирлардаги баҳсларда 39 та ўйин ўтказиб, 45 та голга муаллифлик қилди ва шахсий рекордини янгилаб қўйди.

Польшалик футболчи 2016/17 йилги мавсумда 47 та учрашувда майдонга тушган ва 43 та гол урган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!