Левандовски янги клуб билан келишувга эришди

"Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовски "Барселона" билан шартнома борасида келишиб олди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.

Манбага кўра, 33 ёшли футболчи каталонияликлар билан 3 йиллик шартнома бўйича оғзаки келишувга эришган. Энди испан клуби "Бавария" билан трансфер нархи борасида бир тўхтамга келиб олиши талаб этилади.

Қайд этилишича, Левандовски “Реал”, ПСЖ ва “Челси” жамоаларининг қизиқишларига қарамай, “Барселона”га ўтишга қарор қилган ва “кўк-анорранглилар” молиявий муаммоларини ҳал қилишини кутишга тайёр.

Левандовски "Бавария" билан шартномаси якунланишига бир йил қолганига қарамай, шу ёзда Мюнхенни тарк этиш ниятида эканлигини бир неча бор эълон қилди. "Барселона" польшалик футболчи билан музокара олиб бораётганини каталонияликлар бош мураббийи Хави ҳам тасдиқлаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!