Левандовскидан ўзгача серия!

"Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовски Бундеслиганинг 14-турида "Майнц"га (5:2) қарши кечган учрашувда рақиб дарвозасига иккита гол уришни уддасидан чиқди.

32 ёшли футболчи ўтган турларда "Байер" ва "Вольфсбург" жамоалари дарвозасини 2 мартадан ишғол этганди.

Шу тариқа, польшалик форварднинг дубллар серияси 3 та ўйинга етди.

Мюнхен клуби навбатдаги турни 9 январь куни "Боруссия" М клубига қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!