Левандовскининг агенти “Барселона” бўйича якуний қарорни айтди

“Барселона” ҳужумчиси Роберт Левандовски Каталоняи клубини тарк этиши ҳақида маълумотлар кўпайиб қолди.

Аксарият манбалар “Барселона” мутасаддилари энг катта маош олаётган 35 ёшли форвардни сотиб юбориб, ўрнига бир неча футболчини трансфер қилишни режалаштираётгани ҳақида ёзган эди.

Польшалик тўпурарнинг агенти Пини Захави ўз мижози келажагига ойдинлик киритди.

- Левандовскининг келажаги ҳақида нима дейиш мумкин? Албатта, Роберт “Барселона”да қолади, - деди Пини Захави.

Аввалроқ, Саудия Арабистони клублари тажрибали тўпурарга яхши даромадли маош таклиф қилаётгани, “Барселона” бу трансфердан мўмайгина даромад ишлаб олишни мўлжаллаётгани ҳақида ҳам ахборот тарқалганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!