Левандовскининг ўрнини эгаллашга тайёрман!
“Лилль” тўпурари Жонатан Дэвид “Барселона”га кўчиб ўтиб, каталонияликларнинг 36 ёшли форварди Роберь Левандовскининг ўринбосари бўлишга тайёр эканини билдирди.
Sport.es сайтининг маълум қилишича, канадалик футболчининг францияликлар билан шартномаси ёзда тугайди. Бироқ бу трансфер Каталония суперклубига умумий ҳисобда 80 миллион еврога тушади.
Экспертларнинг таъкидлашича, бу сумма ичига меҳнат шартномасини имзолаш бонуси, беш йиллик маош, агентлар комиссияси киради.
“Барселона” раҳбарияти Дэвид даражасидаги футболчини беш йил ўйнатиш учун 80 миллион евро мақбул нарх, деган хулосага келди.
Фикрлар