Левандовскининг қадами қутлуғ келди. Ёхуд "Барса" энди "ночор" жамоа эмас!

Яқин вақт ичида "Барселона"нинг банк ҳисоб рақамига катта миқдорда пул ўтказилади. Журналист Виктор Наварронинг ижтимоий тармоқлари орқали хабар беришича, гап тахминан 300 миллион евро ҳақида кетмоқда.

Манбанинг таъкидлашича, ушбу маблағнинг 200 миллиони жорий ёзги трансферлар учун йўналтирилади.

Ушбу янгилик польшалик ҳужумчи Роберт Левандовскининг "Барселона"га ўтиши арафасида маълум бўлди. Аввалроқ "кўк-анорранглилар" бразилиялик ярим ҳимоячи Рафиньянинг трансферини эълон қилган эди.

Ҳозирда Каталония клубининг трансферлар рўйхатида Маркос Алонсо, Сезар Аспиликуэта, Бернарду Силва ва Жюл Кунде каби футболчилар бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!