Левандовскининг хет-триги "Бавария"га ғалаба келтирди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Бундеслига 19-туридан ўрин олган "Кёльн" - "Бавария" учрашуви якунига етди. Мазкур баҳсда меҳмонлар 4:0 ҳисобида рақибдан устун келди. 

Мюнхен клуби сафида Левандовски хет-трик қайд этди. Бундан ташқари, Толиссо ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди. 

Ушбу натижадан сўнг "Бавария" ҳисобидаги очколар сони 46 тага етди. Айни вақтда улар Бундеслига пешқадами ҳисобланади. 28 очкоси бор "Кёльн" 8-ўринни банд этган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!