"Леванте" ўз майдонида "Эспаньол" билан очколарни бўлишиб олди (видео)

Аввал хабар берганимиздек бундан бироз муқаддам Испания Ла Лигасининг 27-туридан ўрин олган “Леванте” ҳамда “Эспаньол” жамоалари ўртасидаги баҳс якунланди.

Қизиқарли кечган учрашув 1:1 ҳисобида якунланди. Айтиш лозимки, учрашувда майдон эгалари 3 очкони қўлга киритишлари ҳам мумкин эди. Бироқ, Баптистаонинг 90+1 дақиқада киритган голи каталонияликларни муқаррар мағлубиятдан қутқариб қолди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган голларни томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!