Левченко жамоаси куннинг дастлабки баҳсида йирик ҳисобда ютқазди
Бугун куннинг биринчи қисмида "Нефтчи" жамоаси режадан ўрин олган Қозоғистоннинг "Елимай" клуби билан навбатдаги назорат учрашувида майдонга тушди.
Ушбу ўйинда фарғоналиклар асосан ўринбосарлар таркибидан жалб қилинган футболчилар билан ҳаракат қилди. Ҳужумларга бой ўтган беллашувда "Нефтчи" 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди.
"Нефтчи" 0:3 "Елимай"(Қозоғистон)
Туркия, Анталья
"Тренинг" стадиони
Голлар: Смаилов 9' ( 0:1), Смаилов 18' пен (0:2), Виера 41' 0:3
"Нефтчи": Акбар Тўраев, Хуршид Мухторов, Жалолиддин Жумабоев, Марлен Чобанов, Дониёр Валиев, Муҳаммадали Холматов, Кэтэрин Карп, Шоҳрух Ёқубжонов, Мухсин Бозоров (Жавоҳир Қаҳрамонов, 60), Шоҳруз Норхонов, Беҳруз Облақулов.
Куннинг иккинчи ярмида "Нефтчи" Польшанинг "Лехия Гданск" жамоаси билан беллашади.
"Нефтчи" ПФК матбуот хизмати.
Фикрлар