Левченко: "Нефтчи" турнир жадвалида ўзига ярашмайдиган ўринда бораётган эди

Coca-Cola Суперлига 21-туридан ўрин олган “Олимпик” – “Нефтчи” (1:1) баҳсидан сўнг меҳмонлар мураббийи Виталий Левченко жамоасининг бугунги кундаги ўрни, рақибнинг кучли жиҳатлари ва ўйинга танланган тактика ҳақида фикр билдирди.

“Рақиб кучли жамоа ва тактикани уларнинг ўйин услубига қараб танлаган эдик. Иккинчи бўлимда кўпроқ ҳимоявий тактикада ўйнадик ва натижани ижобий баҳолайман”, - деди Левченко.

“Нефтчи” – ўз қадриятларига эга клуб ҳисобланади. Жамоа турнир жадвалида ўзига ярашмайдиган ўринда бораётган эди ва бу ҳолатдан яхшиям чиқиб кетишга эришдик. Футболчилар буни билишар эди ва ўзларида куч топиб вазиятни ўнглашга интилишгани учун уларга раҳмат”.

“Олимпик” жуда кучли ва маҳоратли жамоа. Уларга майдонда бўш ҳудуд қолдириб бўлмайди. Шу боис, иккинчи таймда ҳимоявий тактика танлашга мажбур бўлдик. Уларнинг вазиятларини минимумга туширишга ҳаракат қилдик ва бунинг уддасидан чиқдик”.

Манба: pfl.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!