"Лейпциг" "Челси"нинг 80 миллионлик таклифини рад этди

  • 29 августа, 2022, 21:29
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Челси”нинг ҳимоячи Йошко Гвардиолни сотиб олиш борасидаги таклифи "Лейпциг" томонидан рад этилди. Журналист Николо Скиранинг хабар беришича, "кўклар" 20 ёшли хорватиялик учун 80 миллион евро тўламоқчи эканлиги маълум бўлган.

Tecno

Немис клуби футболчини кейинги мавсумгача ўз сафида олиб қолмоқчи.

Аввалроқ "Лейпциг" "Манчестер Сити"нинг футболчини сотиб олиш борасидаги худди шундай таклифини рад этгани хабар қилинганди.

Гвардиол ўтган мавсумда Бундеслига доирасидаги 29 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2 та гол  ва 2 та голли узатма муаллифига айланган. Унинг клуб билан шартномаси 2026 йилнинг июнигача мўлжалланган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию