"Лейпциг" директори Тимо Вернер ҳақида нималар деди?

"РБ Лейпциг" клуби ижрочи директори Оливер Минцлафф Transfermarkt нашрига берган интервьюсида жамоа ҳужумчиси Тимо Вернер келажаги ҳақида гапириб ўтди.

"Бундай гап-сўзлар матбуотда доимо бўлиб келган, кимдир нимадир ўйлаб топади, қолганлар эса уни қайта чоп этишади. Вернер клубда ўзини бахтиёр хис қилмоқда", - дейди клуб директори.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ "Ливерпуль" Тимо Вернерни апрелгача харид қилиш ниятидалиги хабар қилинган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!