"Лейпциг" ҳимоячиси "Бавария"нинг ёздаги асосий мақсадига айланди

CHERY AUTO

"РБ Лейпциг" ҳимоячиси Дайо Упамекано ёзда "Бавария" футболчисига айланаши мумкин.

Tecno

France Football нашри хабарига кўра, мюнхенликлар франциялик футболчини ёзги трансфер ойнаси учун асосий мақсад сифатида кўрмоқда. Ушбу трансфер орқали клуб Жером Боатенгга ўринбосар олиб келишни режалаштиришган.

Таъкидланишича, "Бавария" скаутлари 21 ёшли футболчини Лига 2 даги фаолиятиданоқ кузатиб келишмоқда.

Упамеканонинг "РБ Лейпиг" билан шартномасида унинг товон пули 60 миллион евро кўрсатилган. Унинг клуб билан шартномаси эса 2021-йил ёзида ўз ниҳоясига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!