"Лейпциг" ҳужумчиси "Монако"га ўтди
"Лейпциг" форварди Жан-Кевин Огюстен "Монако" клубига ижара асосида ўтди.
Томонлар 1 йиллик келишувга эришишди ва якунда сотиб олиш ҳуқуқини ҳам кўриб чиқишади.
Аввалроқ, 22 ёшли футболчига "Кристал Пэлас" клуби қизиқиш билдирган эди.
Ўтган мавсумда, Огюстен Бундеслиганинг 17 та баҳсида майдонга тушиб, 3 та гол урди.
Фикрлар