Лиам Делап расман "Челси"ни тарк этди ва фаолиятини "Ноттингем Форест"да давом эттиради
Англиялик ҳужумчи Лиам Делап "Челси"ни тарк этиб, фаолиятини "Ноттингем Форест" жамоасида давом эттиради. Бу ҳақда лондон клубининг расмий сайти орқали маълум қилинди.
23 ёшли футболчи янги жамоаси билан беш йиллик шартнома имзолади. Оммавий ахборот воситалари тарқатган маълумотларга кўра, трансфер қиймати 45 миллион фунт стерлингни ташкил этган, шартномада яна 5 миллион фунт миқдорида бонуслар кўзда тутилган. Шу тариқа, Делапнинг сотиб олиниши "Ноттингем Форест" тарихидаги энг қиммат трансферга айланди.
Лиам Делап 2025 йилдан буён "Челси" шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди. У лондонликлар таркибида 47 ўйин ўтказиб, учта гол урди ва беш марта голли узатма берди.

Фикрлар