Лига 1. "Ланс" сафарда мағлубиятга учради
Франция чемпионатининг 17-турида "Ланс" "Ницца" меҳмони бўлиб, 2:0 ҳисобида мағлубиятга учради.
Дастлаб, 75-дақиқада Моффи пенальтидан ҳисобни очган бўлса, орадан икки дақиқа ўтар-ўтмас орадаги фаркни иккитага ошириб қўйди. Ҳусанов эса мазкур баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди.
Ушбу ўйиндан кейин "Ланс" турнир жадвалида 7-ўринга жойлашди. "Ницца" эса 2-поғонада кетмоқда.
Фикрлар