Лига 1. "Ланс"нинг "Гавр"га қарши қайдномаси эълон қилинди
Бугун Франция чемпионати 28-туридан ўрин олган "Ланс" - "Гавр" баҳси бўлиб ўтади. Ушбу баҳс учун "сариқлар"нинг кенгайтирилган таркиби эълон қилинди.
Легионеримиз Абдуқодир Ҳусанов ушбу ўйин қайдномасига киритилди. Ўзбекистонлик ҳимоячи "Лилль" билан бўлиб ўтган учрашувни ўтказиб юбрарган эди.
Франция чемпионатининг 27-турида "Ланс" жамоаси "Лилль" меҳмони бўлади. Ушбу учрашув учун "сариқлар"нинг кенгайтирилган таркиби эълон қилинди. Франция футбол федерацияси тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра 10та расмий мусобақа учрашувида 3-сариқ карточкасини олган бир қатор футболчилар биттадан ўйинга четлатилганди ва улар орасида ёш ҳимоячимиз ҳам бор эди.
Фикрлар