Лига-1. “Монако” тайёр ғалабани қўлдан бой берди

Бугун Франция чемпионатида 27-тур ўйинлари давом эттирилди. Амалдаги мамлакат чемпиони – “Монако” клуби сафарда “Тулуза”га қарши баҳс олиб борди.

Голларга бой тарзда кечган қарама-қаршиликда 3:3 ҳисобида кучлар тенг келди. Учрашув давомида доимо ҳисобда олдинда борган бўлсада, монегаскликлар иродасизлик қилишди ва сўнгги дақиқаларда тайёр ғалабани қўлдан бой беришди.

Франция чемпионати. 27-тур

Тулуза – Монако 3:3 (1:1, 2:2)

Голлар: 0:1 – 8 Лопеш, 1:1 – 24 Сангаре, 1:2 – 47 Лопеш, 1:3 – 72 Йоветич, 2:3 – 78, пенальти Делор, 3:3 – 87 Саного.

Тулуза – Лафон, Диоп, Мубандже, Яго, Амьен Аду, Каюзак, Силла (Блен, 63), Сангаре, Имбула (Жан, 78), Мубеле (Делор, 63), Саного.

Монако – Субашич, Глик, Жемерсон, Сидибе, Раджи, Тилеманс (Геззаль, 46), Лопеш (Диакаби, 89), Лемар, Фабиньо, Кейта (Йоветич, 42), Моутинью.

Огоҳлантиришлар: Лемар (83), Делор (85), Фабиньо (90), Йоветич (90).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!