Лига 1. ПСЖ асосий рақибини йирик ҳисобда мағлуб қилди

ПСЖ Франция чемпионатининг 25-турида "Марсель" меҳмони бўлди. Парижликлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозониб, 3 очко билан уйга қайтди.

Дастлаб, Мессининг пасидан сўнг Мбаппе гол урган бўлса, 29-дақиқада Месси рақиб дарвозасини ишғол қилди. Бу сафар Киллиандан ассист. Иккинчи бўлимда Мбаппе яна бир бор гол уришга муваффақ бўлди. Ҳисоб 3:0. 

Шу тариқа, ПСЖ турнир жадвалида 2-ўринда бораётган "Марсель"ни мағлуб қилди ва орадаги фарқни 8 очкога етказиб қйўди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!