Лига-1. ПСЖ "Дижон" дарвозасига жавобсиз 4 та гол киритди

Дижон шаҳридаги "Гастон Жерар" стадионида кечган учрашувда парижликлар 4:0 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритишди. Голларга Маркиньос, Мбаппе, Ди Мария ва Шупо-Мотинглар муаллифлик қилишди.

Шу тариқа, Томас Тухель шогирдларининг Франция чемпионатидаги мағлубиятсиз серияси 6 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 74 очо билан пешқадамлигини давом эттирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!