Лига-1. ПСЖ "Нант" майдонида мағлуб бўлди

"Ля Божуар — Луи Фонтено" стадионида кечган учрашув голларга бой ўтди ва якунда мезбонлар 3:2 ҳисобида рақибдан устун келишди. Диего Карлос (2 та) ва Варрислар томонидан киритилган голларга Дани Алвес ва Метехан Гуджлу бир мартадан жавоб қайтарди.

Бугунги муваффақият натижасида "Нант" ҳисобидаги очколар сони 37 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 14-поғонага кўтарилиб олди. ПСЖ эса 81 очко билан 1-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!