Лига-1. ПСЖ қаторасига саккизинчи баҳсда ҳам зафар қучди
Ҳозиргина Франция Биринчи дивизиони 30-туридан ўрин олган "Тулуза" ҳамда ПСЖ жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди.
"Мунисипал" стадионида кечган учрашувда парижликлар кичик ҳисобда рақибни енгишди - 1:0. Беллашувдаги ягона гол 74-дақиқада Килиан Мбаппе томонидан киритилди.
Бугунги муваффақият натижасида Томас Тухель шогирдлари ҳисобидаги очколар сони 80 тага етди ва жамоа турнир жадвалида пешқадамликни давом эттирмоқда. "Тулуза" эса 32 очко билан 12-поғонанин банд этиб турибди.
Тулуза | Лига 1 30-тур 01/04/2019, 01:00
0 :1 ![]() Тугади | ПСЖ
|
Стадион: Stadium Municipal 27147 томошабин Бош ҳакам: Amaury Delerue |
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар