Лига-1. ПСЖдан иродали ғалаба

Кан шаҳридаги "Мишель д'Орнано" стадионида кечган учрашув қизиқарли ва томошабоп тарзда кечди. 56-дақиқада Родрик Нинга ҳисобни очди. Орадан 3 дақиқа ўтар-ўтмасдан эса Килиан Мбаппе пенальтини аниқ амалга ошириб, мувозанатни тиклади. 

87-дақиқада эса франциялик форвард дубль қайд этиб, парижликларга иродали ғалабани тақдим этди. Шу тариқа Томас Тухель шогирдлари ҳисобидаги очколар сони 71 тага етди ва жамоа турнир жадвалида пешқадамликни давом эттирмоқда. 20 очкоси бор "Кан" эса 18-поғонадан жой олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!