Лига кубоги. АГМК ва "Пахтакор" ҳам ярим финал йўлланмасига эга чиқди

Олмалиқнинг АГМК клуби ўз майдонида "Металлург"ни қабул қилди ва Зафар Полвонов томонидан киритилган ягона гол эвазига ярим финалга чиқди.

Параллель равишда кечган "Пахтакор" - "Шўртан" қарама-қаршилигида эса пойтахтликлар 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритишди. Голларга Шерзод Аъзамов ва Достонбек Ҳамдамовлар (дубль) муаллифлик қилди.


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!