Лига кубоги. "Сўғдиёна" сўнгги дақиқада ғалабани илиб кетди

Жиззах шаҳрида кечган учрашувда мезбонлар 2:1 ҳисобида рақибдан устун келишди. 12-дақиқада Аюбхон Нўъмонов пенальтини аниқ амалга ошириб ҳисобни очди. Орадан 10 дақиқа ўтар-ўтмас Санжар Рашидов мувозанатни тиклади.

Беллашувга ҳакам томонидан қўшиб берилган учинчи дақиқада Ойбек Нурматов дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб, жамоасига ғалаба келтирувчи тўпни киритди. Шу тариқа жиззахликлар ҳисобидаги очколар сони 4 тага етди, аммо Улуғбек Бақоев шогирдлари гуруҳда 3-ўринни эгаллаб мусобақа билан хайрлашди. Термизликлар 0 очко билан сўнгги ўринни эгаллади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Murod Panjiev
06/07/2019 22:19
Сурхонни асосий таркибдаги уйинчилар колганми узи хаммасини кетди жамоадан деб эшитдим шу ростми ким билади Суркашлар
&
Surxon turon
06/07/2019 22:21
Ха жамоа қайтатддан шакилланади ашурматчасига
&
BBS UZB
06/07/2019 23:20
Shu tekinxo'rlar kerakmi? Ana, mahalladagi bolalardan olib chiqishsin. Shu "televizorchi"lardan yaxshi o'ynaydi
Murod Panjiev
07/07/2019 19:11
Хали бор узимиздан яхши уйинчилар чикишига