Лима ўзининг энг севимли футболчиси ва голни нега бундай нишонлагани ҳақида гапирди

Ўзбекистон кубоги финалидан ўрин олган "Навбаҳор" - "Насаф" ўйини якунига етди. Асосий вақт 1:1 ҳисобида якунланди. Қўшимча таймларда эса номинал меҳмонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Қарши клуби сафида голларга Акмал Мозговой ва Матеус Лима Круз муаллифлик қилди. Наманганликларнинг голи Дониёр Абдуманнопов номига қайд этилди: 

Беллашувдан сўнг қаршиликларнинг бразилиялик легионери Матеус Лима Круз ўз фикрлари билан ўртоқлашди: 

- Бугунги баҳс ажойиб тарзда ўтди. Фантастик беллашув гувоҳи бўлдик. Якунда ғалабани қўлга кирита олганимдан хурсандман. Мен учун бугунги баҳс ҳаётимдаги энг яхшиларидан бири бўлди. Сабаби, бу каби совринларни ютиш инсонга фахр туйғусини беради. 


- Илк дақиқадан бошлаб якдиллик билан ҳаракат қилдик ва ўйинни охиригача шу темпни сақлаб қолишга интилдик. "Насаф" ўтган йили ҳам бу совринни қўлга киритган экан. Умуман олганда, соврин ютиш ёқимли жараён. Шу туфайли ғалаба қозонганимиздан жуда ҳам хурсандман. 

- Гол нишонлашингиз Месси ёки Роналдуга ҳавас қилганингизданми? 

- Бу шунчаки ўйин пайти келиб чиққан ҳиссиёт. Буни ҳеч кимдан ўрганганим йўқ. Ўзим ҳавас қиладиган футболчи Месси ёки Роналду эмас. Мен учун энг яхшиси бразилиялик Роналдо. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!