Линекер: АПЛ нақадар кучли бўлмасин, энг кучлилар барибир "Барса" ва "Реал"га кетади

CHERY AUTO

Гарри Линекер Трент Александр-Арнольднинг Премьер-лигани тарк этиши мумкинлиги ҳақида гапирди.

"Бу мантиқий. Трент Жуд Беллингемга жуда яқин ва "Реал"га мос футболчи. 

Уни катта муваффақият кутмоқда. Испанияда Трентнинг ҳимоядаги ҳаракатларини биздаги (Англия) каби танқид қилишмайди. У "Ливерпуль" учун катта йўқотиш, аммо жамоада Конор Бредли жуда яхши истеъдод саналади. 

АПЛ нақадар кучли ва бой бўлмасин, энг кучли футболчилар барибир "Барселона" ва "Реал"га кетади. Ягона истисно ҳозирча - Холанд. 

У ерда Трентнинг узатмаларини жуда қадрлашади. У айни вақтда ўз карьерасининг энг чўққисида. Мен уни айбламаган бўлардим"
, - деди Англия терма жамоаси собиқ футболчиси. 

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!